GM Uzbekistan Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилди

сен 25 / 2018

 

– Акция 26 сентябрдан 10 ноябргача давом этади

– Spark харид қилиб, 1 млн сўм чегирма кўринишидаги совғага эга бўлиш мумкин

– Spark учун имтиёзли кредит тақдим этилади

alt

GM Uzbekistan АЖ дилерлик корхоналари билан ҳамкорликда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилди. Акция 2018 йилнинг 26 сентябридан 10 ноябрига қадар давом этади.

Ушбу акцияга кўра, Spark R2 Optimum А/Т автомобилини харид қилиб, фаол дилерлик марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган 1 000 000 сўм чегирма кўринишидаги совғага эга бўлиш мумкин.

Бутун республика бўйлаб жорий қилинган акция бўйича Spark R2 Optimum А/Т автомобилига GM Uzbekistan компаниясининг расмий ҳамкори InfinBank томонидан имтиёзли кредит тақдим этилади.

Spark R2 Optimum А/Т автомобили учун имтиёзли автокредитни қуйидаги кредит шартларида расмийлаштириш мумкин:

  • 10 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 5 йилгача муддатга йиллик 22 фоиз устама;
  • 30 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 3 йилгача муддатга йиллик 20 фоиз устама;
  • 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 2 йилгача муддатга йиллик 19 фоиз устама;
  • 60 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилганда 15 ойгача муддатга йиллик 18 фоиз устама.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *