GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатади

сен 10 / 2018

alt

General Motors компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Captiva автомобилини GM Uzbekistan АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш якунланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар беради.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш бугундан тўхтатилади.

GM Uzbekistan АЖ дилерлик корхоналари билан биргаликда Captiva русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини йил оҳиригача тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

Маълумот учун, Chevrolet Captiva автомобили Ўзбекистон бозорига кириб келганига роппа-роса 11 йил тўлди. Илк бор  Captiva автомобилини Ўзбекистонда йирик тармоқли йиғиш 2007 йилнинг октябрь ойидан бошланган. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *