GM Uzbekistan айрим автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартиради

сен 11 / 2018

alt

GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида автомобилларини  етказиб бериш муддатини қисқартиришини маълум қилади.

Копмания хабарига кўра, дастлабки босқичда Lacetti (1 поз.), Cobalt (2 поз.) ва Nexia (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддати 60 дан 45 иш кунигача, Lacetti (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартириламоқда.

Босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади. Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *