GM Uzbekistan 30 мингга яқин автомобилни сотувга қўйди

сен 07 / 2018

alt

GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган  харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлигини маълум қилади. Шундан – 3 523 дона «Дамас», 680 дона «Лабо», 108 дона «Матиз», 2 145 дона «Спарк», 7 889 дона «Нексия», 8 173 дона «Кобальт», 5 522 дона «Ласетти», 996 дона «Малибу», 278 дона «Каптива».

Ҳар бир мижоз компания сайтидаги ушбу ҳавола орқали http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting кунлик тузилган шартномалар рўйхатини текшириб бориши, шунингдек, автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.

Сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга қараб ўзгариб бориши мумкин, дейилади компания хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *