GM Uzbekistan 16 апрелдан Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатди
23 апрел 2018, 12:48 1995 кўрилди

alt

GM Uzbekistan АЖ Chevrolet Orlando русумли автомобиль сотиб олиш бўйича келаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, ушбу русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши жорий йил 16 апрелидан тўхтатилганини маълум қилади.

Компания матбуот хизматидан хабар берилишича, Chevrolet Orlando автомобилларини ҳарид қилиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш 2017 йил ноябрь ойидан тўхтатилган эди.

GM Uzbekistan АЖ Chevrolet Orlando русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар бўйича истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлашини яна бир бор таъкидлайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама