Cobalt ва Malibu'ни етказиш муддати қисқарди

сен 24 / 2018

 

– Энди Cobalt — 25 иш куни, Malibu Turbo — 45 иш кунида етказиб берилади

– Компания бошқа моделдаги автомобилларни етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартирмоқчи

alt

Автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми оширилгани ҳамда мижозларга қулайлик яратишни давом эттирган ҳолда GM Uzbekistan автомобилнинг яна иккита моделини етказиб бериш муддатини қисқартиришга эришганини маълум қилди.

Эндиликда Cobalt (4 поз. АТ) автомобилининг етказиш муддати 84 дан 40 календарь кунига (60 дан 25 иш куни) ҳамда Malibu Turboни етказиш муддати 125 дан 60 календарь кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди.

Ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади.

Компания хизматларни такомиллаштиришда ҳамда бошқа моделдаги автомобилларни етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартиришда давом этади ва бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилиб боради, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *