Бахтиёр Ҳамидов Банклар ассоциацияси бош директори этиб тайинланди
13 март 2018, 17:27 2227 кўрилди

alt

72 ёшли Бахтиёр Ҳамидов Ўзбекистон Банклари ассоциацияси бош директори этиб тайинланди, деб хабар қилади kun.uz. 

Бу лавозимда у 2005 йилнинг август ойидан буён ассоциацияни бошқариб келаётган Сайдулло Абдуллаевни алмашди. 

Бахтиёр Ҳамидов ўз меҳнат фаолияти давомида бош вазирнинг биринчи ўринбосари — молия вазири, макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Қашқадарё вилоят ҳокими, Ипотекабанк бошқаруви Раиси бўлиб ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама