Апрель ойида қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошди?
01 мая 2018, 16:52 2988 кўрилди

alt

2018 йилнинг апрель ойида истеъмол бозоридаги нарх ва тарифлар ўсиш суръати 0,9 фоизни ташкил этди. Шундан, маҳсулотлар ой давомида ўртача 0,4 фоизга ҳамда хизматлар 2,7 фоизга қимматлашди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилади.

2018 йил апрель ойидаги нарх индексларини ўтган ойлар динамикаси билан таққослаганда, ушбу ойда хизматлар нархи ўсиш суръати бўйича маҳсулотлар нархига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,3 фоизга қимматлашиб, бу, ўз навбатида, истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,1 фоиз даражасида таъсир кўрсатди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида нархларнинг ўсиши ҳамда пасайиши бўйича етакчилик мос равишда мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухумга тегишлидир.

Гўштли ярим тайёр маҳсулотлар ва маҳсулотлар нархи – 1,2; мол, қўй гўшти ва қийма – 1,1; тирик ва совитилган балиқ – 2,2 % га ошган.

Товуқ болдири ва сон қисмлари – 1,2; парранда гўшти (сонлардан ташқари) – 2,5 % га пасайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларидан – карам – 21,5; банан – 8,0; нок – 7,4; ситрусли – 6,5; олма – 6,4; помидор – 4,8; қуруқ мевалар – 2,0; сабзи 1,8 %га ошган бўлса; бодринг – 19,9; пиёз – 17,4; саримсоқ пиёз – 6,2; картошка – 1,2 % га арзонлашган. 

Ун, ёрма ва дуккакли маҳсулотларда нархларнинг пасайиши кузатилди.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум ва шакар маҳсулотлари нархлари сезиларли даражада арзонлашгани (мос равишда 7,5 фоиз ва 3,6 фоиз) боиси, ушбу турдаги маҳсулотлар билан ички бозорнинг тўйинганлигидир.

Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархларида жиддий ўзгаришлар деярли кузатилмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама