«Алоқабанк» банкоматлар орқали пул ечиб олиш кунлик лимитини 1 млн сўмгача оширди
04 апрел 2018, 22:35 2307 кўрилди

alt

«Алоқабанк»нинг икки филиалида банкоматлар орқали пул ечиб олиш кунлик лимити оширилди. Бу ҳақда банкнинг Telegram-каналида хабар берилди.

Энди «Алоқабанк» Амалиёт бошқармаси ва Миробод филиали биноларида жойлашган банкоматлар орқали 1 млн сўмгача пулни нақдлаштириб олиш мумкин. Комиссия солиғи умумий сумманинг 1 фоизига тенг.

Банкдан UZ24'га маълум қилинишича, пойтахтнинг Миробод, Олой ва Юнусобод бозорларида ўрнатилган банкоматларда лимитни ошириш ҳозирча режалаштирилммаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама