1 апрелдан табиий газ тарифлари оширилади
17 март 2018, 12:16 1705 кўрилди

alt

 «Ўзбекнефтегаз» 1 апрелдан аҳолига етказиб бериладиган табиий газ тарифлари оширилишини маълум қилади.

Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 2 634 сўмдан 2 897,4 сўмга ошади.

Ишлатилган газнинг 10 кубометри ҳисоблагич бўлмаган ҳолда:

- овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун 4555,9 сўмдан 5 010,6 сўмга;

- иситиш учун 2112,45 сўмдан 2 323,7 сўмга қимматлашади.

Сўнгги марта табиий газ нархи ўтган йилнинг июлида қимматлашганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама