Зулфиқор Мусоқов «Эътироф» мукофотини нега қайтариб берган?

янв 12 / 2018

alt

Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Эътироф» мукофоти билан тақдирланганидан сўнг, эртаси куниёқ уни “Ўзбеккино”га қайтариб берган. Бу ҳақда у «Халқ сўзи»га берган интервьюсида маълум қилди ва ушбу ҳаракатини қуйидагича изоҳлади:

«Чунки бу соврин шахсан менга ботмади. Негаки, анчагина ғирром, кўзбўямачилик жараёни бўлди. Кўпроқ мен “Дадам бетоб” фильмимда бош ролни ижро этган таниқли актёримиз Фарҳод Абдуллаев учун хафа бўлдим. Негаки, у ерда “Энг яхши актёр” номинацияси Фарҳодга қайси фильмдаги қайси роли учун берилгани айтилмади. “Энг яхши актриса” қайси роли учун олгани ҳам очиқ қолди. Ва ниҳоят, менга қайси фильм учун соврин берилди?.. Ёш болаларнинг ўйинига ўхшаб кетди, ғирт бачканаликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун тинчгина совринни қайтардим. Бўлган гап шу», — дейди режиссёр.

Эслатиб ўтамиз, Зулфиқор Мусоқов 2017 йилда «Йилнинг энг яхши сценаристи» йўналишида «Эътироф» мукофоти билан тақдирланган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Абуасил
    12 янвuary 2018, 15:50

    Қойил. Ўз қатъий фикрига эга одамлар ҳам бор экан-у. Фақат бир томони яна қизиқ: у ҳақиқатан ҳам ички ўзи билан келишолмаганидан мукофотни қайтариб бердими ёки мукофот берганларга адовати бўлса, шунинг учун уларга эътирозими бу?
    Жаноб Мусоқовнинг киноларини қайта-қайта кўрса бўлади, унинг кинолари 1 марталик эмас, томошабинни анча ўйга солиб қўяди. Статус берилганда, Ўзбекистондаги юқори статуслардан бирини берган бўлардим, агар менга имкон берилса, унга. У эътирофга лойиқ одам. Агар ҳалиям имкони бўлса, мукофот берувчилар нима учун мукофот берилганини қайтадан тушунтириб, жаноб Мусоқовга етказиб берса яхши бўларди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *