Фарғонадаги концертида юз берган нохушликлар сабаб Юлдуз Усмонованинг кейинги концертлари қолдирилди

июл 25 / 2018

alt

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 22-23 июль кунлари Наманган ва Бекобод шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган концертлари қолдирилди. Бунинг сабаблари ҳақида Юлдуз Усмонованинг продюсери Мансур Агалиев Daryo'га маълум қилди.

Продюсернинг сўзларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳамда Фарғона вилоятида бўлиб ўтган концерт дастурлари вақтида ҳаво жуда ҳам исиб кетиши натижасида нохуш воқеалар юз берган.

Айниқса, Фарғона вилоятида ҳавонинг ниҳоятда иссиқлиги сабаб концерт вақтида 10 га яқин мухлис ҳушидан кетган. Шундай кўнгилсизликлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида 22 июль куни Наманган шаҳрида, 23 июль куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган концертлар сентябрь ойига қолдирилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *