«Ё яшаб қол, ёки инсон бўлиб қол». «101-рейс» фильмининг тайёргарлик жараёнлари қандай ўтмоқда? (+фото)

мая 29 / 2018

alt

«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда.

Фильм продюсери Равшан Норбаев ҳамда режиссёр Акром Шахназаров операторлар Ҳасан ва Ҳусан Атабаевлар, монтаж режиссёри Нина Шеркулова ҳамда бош рассом Алишер Тўлабоевлар билан икки ойдан буён суратга олиш ишларига тайёргарлик кўришмоқда.

Фильмга 200 дан ортиқ профессионал ҳамда махсус тайёргарликка эга ҳаваскор актёр ва актрисалар жалб қилиниши режалаштирилган.

Фильм бош қаҳрамони Зархўжа Саидазимов ролига ўн бешга яқин профессионал актёрлардан фото ҳамда видео синовлар ўтказилди. Бош қаҳрамонни қайси актёр гавдалантириши борасида ҳали ҳам аниқ тўхтамга келингани йўқ.

«101-рейс» фильми режиссёри Акром Шахназаров бош қаҳрамон роли учун аниқ тўхтамга келолмаётгани сабабини қуйидагича изоҳлади: 

«Бир йилдан буён Ўзбекистон қаҳрамони Зархўжа Саидазимовнинг ташқи ва ички дунёсини ўрганиб юрганим боис, ҳар томонлама кучли, ҳам ташқи кўриниш, ҳам характери жиҳатдан уларнинг образини яратиб берадиган актёр, қаҳрамон қидирмоқдамиз. Фильмимиз техник томонидан мураккаб бўлганлиги учун, ўрганадиган элементлари, техник амаллари ва фактлари кўплиги сабабли тайёргарлик ишлари ҳамда кастинг жараёнлари чўзилмоқда. Қаҳрамонимиз эллик ёшда бўлиши керак, бизга маъқул бўлганлар ёки қирқ ёшлар атрофида ёки 65-70 ёшларда бўлиб чиқмоқда. Эллик ёшда бўлган профессионал ҳамда ҳаваскор актёрларни кастинг қилишда давом этмоқдамиз. Ушбу талабларимизга жавоб бера оладиган барчани кастингда кутиб қоламиз».

Фильм учун «Ё яшаб қол, ёки инсон бўлиб қол» ибораси танланган.

Суратга олиш ишлари 2018-йилнинг июль ойида бошланиши режалаштирилган. Фильм ижодкорлари маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров иштирокида «101-рейс» фильмининг илк тизерини эълон қилишди.

«101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001-йил АҚШнинг Ню-Ёрк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боэинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото

alt

alt

alt

alt

«101-рейс» фильми матбуот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *