Валерия «Scorpion» фильмига саундтрек куйлади

окт 02 / 2018

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинаётган «Scorpion» триллерининг саундтреки машҳур қўшиқчи, Россия халқ артисти Валерия томонидан ижро этилади. Картина муаллифларининг хабар қилишича, ҳозирда саундтрекга видеоклип олиш жараёнлари кетмоқда. Валерия – Россия Федерацияси Президенти хузуридаги маданият ва санъат кенгаши аъзоси, 13 марта «Золотой граммофон», 4 марта «Муз-ТВ» ва бошқа кўплаб мукофотларни қўлга киритган.

«Scorpion» фильми шу йили Тошкентда ўтказиладиган «PROlogue» халқаро кинофестивалининг очилиш маросими гала-премьераси бўлиши кутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *