"Қийиқ қизнинг қуйилиши" энди "Дийдор"да қўйилади

июл 18 / 2018

alt

Айни кунларда “Дийдор” театр студияси ижодкорлари учун Россиянинг Ёқутистон автоном республикасидан таклиф этилган режиссёр Сергей Потапов маҳорат сабоқларини ўтмоқда. Хорижлик режиссёр, шунингдек, янги спектакль саҳналаштиришга ҳам киришган...

Таниқли режиссёр, санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев ва Сергей Потапов ҳамкорлигида саҳналаштирилаётган спектакль учун Уильям Шекспирнинг “Қийиқ қизнинг қуйилиши” асари танланди. Баҳодир Йўлдошев бадиий раҳбарлигидаги ушбу спектакль Маданият вазирлиги кўмагида ва “Дўстлар клуби” ҳамкорлигида саҳналаштирилмоқда. Бу ҳақда театр студия мутассаддилари UZ24'га хабар қилишди.

Ушбу спектакль Ўзбекистон халқ шоири, драматург Туроб Тўла таваллудининг 100 йиллигига бағишланади. Спектакль премьераси 10 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дарвоқе, кинорежиссёр, сценарийнавис, театр режиссёри бўлган Сергей Потапов 1975 йилда Ёқутистоннинг Сунтар районида таваллуд топган. У бир қанча замонавий асарлар билан бирга жаҳон классикаси дурдоналарини ҳам саҳналаштирган. Жумладан, “Макбет” спектакли учун нуфузли “Олтин ниқоб” (“Золотая маска”) мукофоти лауреати ҳисобланади.

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *