Қўпол ҳазиллари учун «Дизайн»нинг лицензияси бекор қилинди, жамоа аъзолари барчадан узр сўради (+видео)

авг 13 / 2018

alt

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 11 августдан «Дизайн» театр жамоасининг лицензияси олиб қўйилгани ҳақида хабар берди.

«Дизайн» жамоаси билан тузилган лицензия битимларининг талаблар ва шартлар қўпол равишда бузилгани, яъни миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади», дейилади хабарда.

Интернет нашрларида тарқалган хабарларга кўра, «Дизайн» жамоаси «Akfa group» ходимлари учун ташкил этилган кооператив тадбирда иштирок этиб, беўхшов ҳазилларни ижро этган. Бу ҳазилларнинг видео ва аудиолавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, жамоа фаолиятига жиддий эътибор билан баҳо берилган.

Шундан сўнг жамоа аъзолари Дилшод Мусабеков ва Саъдулла Фатхуллаев видеомурожаат орқали ҳазилларда ички ишлар ходимлари, аёл ва қизларга нисбатан ҳурматсизлик қилинганини тан олиб, барчадан узр сўради:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *