Турк актёри Мурат Йилдирим "SCORPION"да суратга тушади
05 март 2018, 16:16 2464 кўрилди

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” МА, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан “SCORPION” номли тўлиқ метражли бадиий фильм суратга олинаётгани хабар қилинган эди.

Мухлиса Азизова режиссёрлигидаги ушбу фильмда Туркиянинг “Осиё” сериалидаги Демир роли билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган машҳур турк актёри Мурат Йилдирим суратга тушади.

5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси ҳамда фильм продюсери Ойбек Абдушукуров Мурат билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолади.

Мурат Йилдирим 1979 йилда Туркиянинг тарихий Конья шаҳрида туғилган. “Буёк ёлғон” (2004), “Тўфон” (2006), “Осиё” (2007-2009), “Ишқ ва жазо” (2010),  “Тун қироличаси” (2016) сериалларидаги роллари билан мухлислар қалбидан жой олган. Шунингдек, актёр иштирокидаги “Адабий ишқ”, “Сукут” ва бошқа фильмлар катта шуҳрат қозонган.

“SCORPION”да Мурат Йилдирим суратга тушадиган саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинади. Унинг айнан қайси образда чиқиши ҳозирча сир тутилмоқда.

Аввалроқ, Мухлиса Азизова мазкур лойиҳада германиялик машҳур оператор, Канн халқаро фестивали ғолиби Макс Тцуи билан ҳамкорлик қилиши маълум бўлганди.

Киноматографияни ривожлантириш маркази 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама