Тошкентда "Шашмақом" фестивали бошланди

фев 05 / 2018

alt

Ўзбекистон Тасвирий Санъат галереяси ҳамда “OXUS Culture” жамияти ҳамкорлигидаги навбатдаги мусиқий лойиҳага старт берилди.

Шашмақом мусиқа меросига бағишланган мазкур “Шашмақом” фестивалида Ўзбекистоннинг энг маҳоратли ёш созанда ва хонандалари, Шашамақом мусиқа меросининг ҳам чолғу ҳам ашула бўлимлари ижрочилари иштирок этади. Улар томонидан Шашмақом туркумиги кирувчи барча олти мақомнинг ҳам Мушкулот (чолғу бўлими) қисмидаги нодир асарлари, ҳам Наср (ашула бўлими) қисмидаги мукаммал асарларнинг туркумлари ижро этилади.

Шу билан биргаликда ушбу лойиҳада ташкилотчилар томонидан алоҳида совға ҳам тайёрланган бўлиб тинловчилар мақомларнинг Уфар қисмлардан миллий рақслар жўрлигида баҳраманд бўлиш имконига эга бўладилар. Рақслар “Мумтоз” рақс ансамбли жамоаси томонидан Балетместер Умида Ахмедова томонидан саҳналаштирилган ва ансабл яккахон раққосалари томонидан ижро этилади.

Фестивалнинг илк кунида (2 февраль) мусиқа ихлосмандлари Бузрук мақомининг Мушкулот қисмидан баҳраманд бўлишди. Уни Шухрат Холхўжаев (сато, танбур), Мухаммаси Насруллойи – Азамат Эргашев (най) ижро этишди. Шунингдек, Нодира Пирматова, Нодир Шарипов,  Ҳабибулла Юнусов, Илёс Арабовнинг ашулалари янгради.

“Шашмақом” фестивали 9-14-16-21-23 февраль кунлари ҳам давом этади.

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *