Тошкентда Мариинский театри бош балеринаси Диана Вишнёванинг балет кечаси бўлиб ўтди (ФОТО)

апр 15 / 2017

alt

Санкт-Петербургнинг Мариинский театри бош балеринаси, Россия Федерацияси халқ артисти Диана Вишнёва балет санъати мухлислари олдида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида чиқиш қилди.

Кечада Жорж Бизе-Родион Шедриннинг бир актли «Кармен-сюита» балети, Мариинский театри балет труппаси яккахонларининг «Дон-Кихот», «Оққуш кўли», «Анна Каренина», «Шаҳризода» спектакллари ва бошқа балетлардан саҳна кўринишлари ҳамда хореографик дастурлар намойиш этилди.

Мазкур кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Алишер Усмоновнинг “Санъат, илм ва спорт” фонди ташаббуси билан Мариинский театрининг Тошкентдаги гастрол сафари доирасида бўлиб ўтди.

Фото:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Фото:  Шерзод  Икрамутдинов

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *