Тошкентда илк бор 80 га яқин отлиқлар иштирокида флешмоб бўлиб ўтди (ФОТО)
07 июл 2018, 22:47 1472 кўрилди

alt

Бугунги отлар паради пойтахт марказида юзлаб одамларни йиға олди. Тошкент шаҳрида яшовчилар ва унинг меҳмонлари унутилмас томошанинг гувоҳи бўлишди. 

alt

Парадда Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги қошидаги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия отлиқ эскадрони фахрий қоровули батальони ходимлари, шунингдек республиканинг турли от спорти йўналишлари бўйича терма жамоаларнинг етакчи спортчилари иштирок этишди.

alt

Бу каби тадбирлар дунёнинг турли мамлакатлари учун ноёб ҳодиса эмас. Аммо Ўзбекистон учун ушбу флешмоб биринчиси бўлди.

alt

Шу тарзда ташкилотчилар республиканинг от спорти соҳасини “бўй-басти билан” кўрсатиб беришга интилишди, жамоатчиликнинг эътиборини от спорти турларига қаратиш, ўсиб келаётган авлод орасида от спортини оммалаштиришга ҳаракат қилишди.

alt

Бу ишга шунингдек мамлакатнинг куч тузилмалари ходимлари, машҳур спортчилари ўз хиссаларини қўшишди. Улар тантанали хизмат ва спорт кийимларида, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ҳолда, Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб марш қилиб юришди.

alt

Бугунги парадда 80 га яқин зотдор отлар иштирок этишди. Бундай миқдордаги жониворлар билан умумжаҳон ўлчовлар бўйича бу парадни йирикларидан бирига киритиш мумкин. Кенг кўламлилиги бўйича охирги жаҳон рекорди ўтган йили БААда 116 та от иштирокида қўйилганди.

alt

alt

alt

alt

 

Шархлар
Реклама