Таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов вафот этди

апр 25 / 2018

alt

Бугун, 25 апрель куни таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов 87 ёшида оламдан ўтди. Ушбу хабарни режиссёрнинг яқинлари ва 1-Марказий клиник шифохона қабулхонаси UZ24га тасдиқлади. 

Унинг сўнгги кунлари шифохонанинг жонлантириш бўлимида ўтган. 

1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. 1949 йил Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган. 1954 йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини битирган. 1954-1956 йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бош режиссёр вазифасида, кейинчалик эса Москвада Мосфильмда таҳсил олган. Аббосов 1958-1991 йиллар "Ўзбекфильм“да режиссёр вазифасида фаолиятини олиб борган.

Режиссёрнинг фильмографиясидан «Маҳаллада дув-дув гап», «Сен етим эмассан», «Тошкент-нон шаҳри», «Драма любви», «Шум бола», «Отамдан қолган далалар» сингари ўзбек киноси дурдоналари ўрин олган.

Шуҳрат Аббосов пайшанба куни пешинда дафн қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *