Солиқдан қарздор санъаткорлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида Ўзбекистон халқ артистлари ҳам бор

мар 07 / 2018

alt

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан UZ24'га тақдим этилган мазкур рўйхатга республикадаги 2000 нафардан ортиқ санъаткор киритилган.

Эътиборли жиҳати, ушбу рўйхатдан таниқли санъаткорлар, жумладан, Ўзбекистон халқ артистлари — Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Маҳмуд Номозов, Зулайҳо Бойхонова; Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — Иззат Иброҳимов , Сардор Раҳимхон, Ҳажиакбар Ҳамидов; хонандалардан Анвар Ғаниев, Ўлмас Оллаберганов, Феруза Жуманиёзова, Наргиз, Шоҳруҳхон, Санжар Холиқов, Ғайрат Усмонов, Муниса Ризаева, Умидахон Хўжаева,  Азиз Ражабий,  Равшан Собиров, Азиз Раметов, Азиза Ниёзметова, Адҳам Солиев, Отабек Муталхўжаев, Сардор Мамадалиев, Зоҳиршоҳ Жўраевлар ҳам жой олган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *