Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега илк давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорларининг концерт дастури тақдим этилади

фев 27 / 2018

alt

Ўзбекистон Президенти 9-10 март кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боради. Маданият вазирлиги матбуот хизматидан хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега биринчи давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг «Дўстлик оқшоми» деб номланган концерт дастури намойиш этилади.

Тожик ОАВнинг хабарига кўра, президентлар учун Юлдуз Усмонова куйлайди. Унда ўзбекистонлик санъаткорлардан шунингдек, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков чиқиш қилади.

Ташриф чоғида Ўзбекистон Президентига Тожикистон миллий университетининг фан доктори фахрий унвони берилиши кутилмоқда. Шунингдек, турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиб умумий қиймати 15-20 миллион доллар бўлган 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *