"SCORPION" триллери ўзбек киносида янги даврни бошлаб беради

фев 26 / 2018

alt

2018 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўшма қарори имзоланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар томонидан ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган “SCORPION” тўлиқ метражли бадиий фильм суратга олиниб, уни кенг намойиши қўллаб-қувватланади.

Янги ўзбек фильмига бир қатор хорижлик мутахассислар жалб этилган. Жумладан, фильм оператори германиялик Макс Тцуи. Макс Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Бухоро ҳақидаги “Welcome to Bukhara” видео-ролигига ҳам операторлик қилган. Шу йилнинг 16 февраль куни у бошқа хорижий киноижодкорлар билан бирга суратга олиш ишларини бошлаш учун Тошкент шаҳрига етиб келди.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси кўмагида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Россия ва Марокаш давлатларида бўлиб ўтади.

Айни кунларда фильм режиссёри Мухлиса Азизова ижодий гуруҳ билан фильм лойиҳаси устида қизғин иш олиб бормоқда.

Лойиҳа ҳақидаги ахборотлар давомий бериб борилади.

Киноматографияни ривожлантириш маркази матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *