"SCORPION" фильмининг суратга олиш ишлари якунланди (фото)
12 июн 2018, 13:20 619 кўрилди

alt

1 июнь куни Санкт-Петербургда “Scorpion” фильмининг суратга олиш ишлари ўз ниҳоясига етди.

Кўплаб хорижлик мутахассислардан таркиб топган ижодий гуруҳ уч ой давомида Тошкент, Санкт-Петербург ҳамда Марокашнинг бир қанча шаҳарларида қизғин иш олиб боришди.

alt

Ёшлар ўртасида халқаро жиноятчиликка қарши курашишга даъват этувчи фильмда Фарход Махмудов, Карим Мирходиев, Юлдуз Раджабова, Рано Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этишди.  Шунингдек, ролларда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаев иштирок этди.

alt

Ҳозирда ижодий гуруҳ кейинги босқич яъни фильмнинг постпродакшн жараёнини бошлаб юборишган.

alt

Ушбу жараёнда хорижлик мутахассислар иш олиб боришмоқда, масалан, фильмнинг овоз дизайни устида Гэри Буржуа (АҚШ, «Превосходство борна», «Первые мстители») ва Алексей Синицын (Россия. «Савва», «Защитники») ишлайди.

alt

Овоз устида ишлаш жараёни  “Мосфильм” киноконцерни негизида амалга оширилади. Ранг-тасвирда эса «Легенда 17», «Движение вверх», «Викинг» каби фильмларда ишлаган Москванинг “Color Kitchen” компанияси ҳамкорлигида олиб борилади.

alt

Фильм мусиқаси учун эса росиялик таниқли бастакор Илья Зудин (“Динамит” гуруҳининг собиқ солисти) таклиф қилинган.

alt

Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан суратга олинган бўлиб, фильм премъераси жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган “Prologue” Халқаро кинофестивалида намойиш этилиши режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама