Сардор Раҳимхон диск "қароқчи"ларидан нолиди
29 июл 2016, 23:30 4188 кўрилди

alt

Ижтимоий тармоқларда фаол бўлган хонанда Сардор Раҳимхон бугун Инстаграмдаги саҳифасида диск "қароқчи"ларига нисбатан ўзининг салбий фикрларини билдириб ўтди. Унинг ёзишича, бугунда, минг афсуски, АЁҚШларда ёки бозорларда хонандаларнинг қўшиқларини ўғирлаб, арзон дискларда сотаётганлар, яъни видео "қароқчи"ларнинг бозори чаққон! "Ваҳоланки, санъаткорлар биргина альбом учун бир неча ойлаб меҳнат қилади, катта пул сарфлаб сифатли студияларда ёзади. Наҳотки, меҳнатимиз битта дискни кафолатланган расмий дўконлардан олишга арзимаса?! Қачонгача бир нарса нуқта уз деган овозларда қушиқ тинглайсиз", - дейди хонанда куюниб.

"Ҳар бир сифатли сотиб олинган альбом сифатли қўшиқ учун берилган имкон! Бизнинг маҳсулотимиз мана шу альбом ва қўшиқлар", дея таъкидлайди Сардор Раҳимхон.

Шунингдек, хонанда санъаткорлар ҳақида кўпроқ ёритадиган газеталарга қарата, "ҳадеб хонандаларни танқид қилгандан кўра, шуни гапирса бўлмайдими", деб киноя қилган. У айнан қайси нашрларни назарда тутгани аниқ айтилмаган.

Хонанданинг айтишича, у "11 йилдан буён саҳнада юрган, бир неча миллионлаб дисклари сотилган бўлса-да, шу пайтгача дисклардан 1 сўм пул олмаган".

"Бу барча санъаткорларнинг дилидаги гапи, муаммоси", дея фикрини якунлайди Сардор Раҳимхон.

Мазкур фикрларга бошқа хонандалар, режиссёрлар, актёрлар ҳам қўшилиб, маъқуллашган.

Шархлар
Мехмон
  12 август 2016, 23:31
бунакаларни куча фаррошлари деишади
Мехмон
  06 август 2016, 15:48
Шунча пулни нима киласизлар ей кўшикчилар, шундок ҳам халкни талаб бўлдиларинг, 1 та тўй
1500 $ *6300= 9 450 000 сўм, ўртача ойда 10 тўй бўлса 94 500 000 сўм, харажат "0" , қорин тўқ, ......... текин. Яна нима керак Сизларга хурматли Мега юлдузлар. Ахир оддий ишчи 400-500 минг сўм олади ойига.
Мехмон
  05 август 2016, 07:46
Товуши умуман йук. Олифталик килишини каранг.
Мехмон
  01 август 2016, 15:36
Айтишларига қараганда битта тўйда 3 та қўшиқақ 700-800 $ ставка чиқволишган. Миллий валютада ўртача 4 650 000,0 сўм
Мехмон
  01 август 2016, 12:57
туйма туй юради
Мехмон
  01 август 2016, 09:09
нолиманг Сардор ака уларнинг тирикчилиги шуде
Мехмон
  30 июл 2016, 21:53
Сардор Рахимхон деганлари ким узи?
Мехмон
  30 июл 2016, 20:51
Бундай холларда "Ўғрини қароқчи урибди" дейилади.
Тўйларга бориб санъатни хор қилиб, маст-аласт, кавшаниб ўтирган оломон олдида қўшиқ айтиб пул олган кишини мен санъаткор деб атамаган бўлардим.
Хозирги тўйлар санъаткорларни хам,одамларни хам айниқса ёшлар тарбиясини бузишда катта роль ўйнаяпти. Тўйга "артист" чақириб, устидан пул сочиш, дўпписиги пул қистириш каби хунук одатларни аллақачон йўқотиш керак. Хақиқий артистнинг ўрни фақат сахнада- у хох катта,хох кичкина бўлсин, сахнага фақат санъат асари ва санъаткор кўтарилиши керак, томошабин эса артист олдига фақат гул кўтариб чиқиши мумкин пул эмас...
Узр, балки мавзудан четлашгандирман, лекин бу мулоҳазаларни томошабин дилидаги гап, унинг муаммоси деб қабул қилинглар...
Мехмон
  30 июл 2016, 20:20
Аслида Сардор Раҳимхонни дискини ҳеч ким сотиб олмайдиямда!
Мехмон
  30 июл 2016, 13:29
Ҳамма ҳар ҳил тирикчилик қилади. Кимлардур хонандаларнинг қўшиқларини ўғирлаб, арзон дискларда сотади. Кимлардур ҳалқнинг нақд пулини олиб, концерт бераётганда фанограмма орқали қўшиқ айтиб уларни алдаб, қуруқ савлатини кўрсатиб пул оладилар. Қандай фарклари бор иккала йўналиш бўйича тирикчиликни. Қани жонли ижро этувчилар
Реклама