«Сабот» филмининг бош рол ижрочиси халқаро кинофестивалда «Энг яхши эркак роли ижрочиси» деб топилди
07 июл 2018, 19:19 989 кўрилди

alt

Ёш киноижодкорлар кенгаши ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази бошчилигидаги ўзбек кино делегацияси айни кунларда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган 14-ҳалқаро “Евразия” кинофестивалида иштирок этди. Делегация таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимов, кинорежиссёр Рашид Маликов, ёш ва умидли киноактёрларимиз Алишер Узоқов, Акбархўжа Расулов, Шахзода Матчонова каби ўзбек киносининг таниқли ва истеъдодли ижодкорлари бор. “Евразия” кинофестивалининг асосий танловига қўйилган 12 та фильм ичида, кинорежиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” деб номланган фильми ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ушбу фильмда бош ролни ижро этган  Карим Мирҳодиев «Энг яхши эркак роли ижрочиси» деб топилди.

alt

Бундан ташқари, кинофестивальда қисқа метражли фильмлар танловида эса ёш  кинорежиссёрлар Абдуазим Илҳомжонов  ҳамда Ботир Абдураҳмоновларнинг  “Мама” фильми иштирок этди. “Караван” деб номланган танловдан ташқари намойишда кинорежиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг “Назира” бадиий фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбек кино саноати вакиллари ҳам  фестиваль доирасида ташкил этилган кино бозорида  ўз павильонлари билан иштирок этишди. Ўзбек павильони дунё кино саноатига “Сабот”, “Назира”, “Scorpion”, “Мақсад”, “Тинчлик ортида”, “Мама” каби фильмларини тақдим этди.

 

Шархлар
Реклама