"Сабот" фильми халқаро кинофестивалнинг бош совринига даъвогарлик қилади

фев 02 / 2018

alt

Рашид Маликовнинг “Сабот” бадиий фильми 19-26 апрел кунлари Россия пойтахтида бўлиб ўтадиган 40-Москва халқаро кинофестивалининг бош совринига даъвогарлик қилмоқда, деб хабар беради "Ўзбеккино" агентлиги матбуот хизмати. 

Мазкур нуфузли халқаро кинофестивал 1935 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи фестивалда жаҳоннинг 19 мамлакатидан номзод фильмлар иштирок этган. 1972 йили эса МХКФга Кинопродюссерлар Аассоциацияси Халқаро Федерациясининг (ФИАПФ) “А” синфи яъни олий мақом берилган. 1999 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган мазкур кино танловининг асосий дастури учун камида 12 та тўлиқ метражли фильм саралаб олинади. 

2017 йилнинг декабрь ойида премьераси бўлиб ўтган ушбу фильмда афғон урушида қатнашган зобит – Сайдулла ҳаётининг сўнгги кунлари акс эттирилган. Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Рашид Маликов, саҳналаштирувчи тасвирчи – Баҳодир Йўлдошев, саҳналаштирувчи рассом – Дониёр Абдураҳмонов, бастакор – Дмитрий Янов-Яновский. Филмда бош ролларни Карим Мирҳодиев, Нигора Каримбоева, Сейдулла Молдахонов, Бегзод Ҳамроев ва Зулҳумор Мўминовалар ижро этишган. 

Таъкидланишича, “Сабот” бадиий фильми шунингдек, Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан 71-Халқаро Канн кинофестивалида намойиш этиш учун тавсия этилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *