Озодбек Назарбеков "Ўзбекистон халқ артистлари клуби"га раислик қилади

янв 26 / 2018

alt

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Ўзбекистон халқ артистлари клуби" раиси этиб сайланди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар қилади.

Бунгача клубга Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров раислик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 3 август куни ижодкор зиёлилар билан ўтказган учрашувида “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”ни ташкил этиш таклифини берганди. Мазкур клуб вакиллари ҳар икки ойда учрашиб, эстрада санъатидаги муаммоларни муҳокама қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *