"Оппоқ орзулар" фильмининг премьера куни маълум бўлди
09 март 2018, 14:32 2420 кўрилди

alt

28 март куни Алишер Навоий номли кино саройида режиссёр Иброҳим Расуловнинг “Оппоқ орзулар” деб номланган фильми премьераси бўлиб ўтади. 

Бир йилдан ортиқ вақт давомида суратга олинган мазкур картинада бош ролларни хонанда ва актёр Анвар Собиров ҳамда актриса Шаҳло Темировалар ижро этишган. Бундан ташқари фильмда Беҳзод Муҳаммадкаримов, Муяссар Бердиқулова, Беҳзод Ҳамроев, Малика Жўраева цингари маҳоратли актёр ва актрисалар жамоаси жамланган. 

Мазкур фильм Анвар Собировнинг кинодаги олти йиллик танаффусдан кейинги илк филмидир. Анвар Собиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига “Ва ниҳоят 378 кунлик меҳнат ниҳоясига етди, бу меҳнатга муносиб баҳо бериш сиз азиз мухлислар ҳукмига ҳавола”, дея изоҳ қолдирган. 

“Оппоқ орзулар” фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьерасига филм продюсери Зафар Шодмонов катта тайёргарлик кўрмоқда. 

“Бегона баҳор”, “Жийда гули” фильмларининг ижодкорлари томонидан суратга олинган “Оппоқ орзулар” фильми “Бегона баҳор”, “Жийда гули” фильмлари каби мухлислар эътирофига сазоввор бўладими, йўқми тез орада бунга ўзимиз баҳо бериш имкониятига эга бўламиз. 

Фильмни 29 мартдан бошлаб Алишер Навоий номли кино саройида томоша қилишингиз мумкин.

Шархлар
Реклама