Обид Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси"га раҳбар этиб тайинланди

мая 25 / 2018

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Агзамович Асомов "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУКга директор лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 3176- сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1030-сонли қарорларига асосан "Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК ташкил этилган.

Обид Асомов 1963 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида таваллуд топган. 1993 йилда “Обид-А” театрини ташкил қилган, таниқли сўз устаси.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *