Milliy TV Рамазон ойида «Умар ибн Хаттоб» сериалини эфирга узатади
23 март 2018, 12:46 3959 кўрилди

alt

Milliy телеканали Рамазон ойида «Умар ибн Хаттоб» тарихий телесериали намойишини бошлайди. Бу ҳақда UZ24'нинг телеканалдаги ишончли манбалари хабар қилади.

Мазкур сериал 2012 йилда қатарлик кинематографлар томонидан Саудия Арабистони ва Марокашда суратга олинган бўлиб, 30 қисмдан иборат.

Унда халифанинг 18 ёшлиги — 604 йилдан бошлаб воқеалар ҳикоя қилинади. Воқеалар 644 йилгача — ҳазрати Умар р.а.нинг вафотига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Сериалда, шунингдек, уч халифа Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ва Али р.а.лар образлари ҳам гавдалантирилган. Ислом қоидаларига мувофиқ, Муҳаммад с.а.в. кўрсатилмаган.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама