Миллиардер Алишер Усмонов жаҳонга машҳур икки хонандани Тошкентга олиб келади

дек 10 / 2017

Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон аҳлига Янги йил совғаси сифатида жаҳонга машҳур икки хонандани — британиялик поп-қўшиқчи Робби Уильямс ҳамда испаниялик таниқли тенор Хосе Каррерасни Тошкентга олиб келади.

Робби Уильямснинг концерти 15 декабрь куни, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигидаги Хосе Каррераснинг концерти эса 17 декабрь куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

alt

Робби Уильямс — машҳур Take That гуруҳининг собиқ аъзоси. Робби қўшиқчиликни бошлаганидан буён унинг альбомлари 59 миллиондан зиёд нусхада сотилган. Баъзи альбомлари эса бир неча бор «платина» мақомини олган. Унинг «Feel», «Supreme», «Batter Man» ва «Миллиэнниум» каби қўшиқлари хит даражасига кўтарилган.

2005 йилда Робби Уильямс «Intensive Care» альбомини қўллаб-қувватлаш мақсадида тур уюштиришини маълум қилгач, бир кунда 1,6 миллион донадан ортиқ чипта сотилган. Бунинг натижасида Робби Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган.

alt

Опера оламининг энг кўзга кўринган вакилларидан бўлган Хосе Каррерас ўзининг профессионал карьерасини 1970 йилда бошлаган. Каррерас ўзининг дастлабки операларини дунёга машҳур театрларда ижро этган, жумладан, Миландаги Ла-Скала, Нью-Йоркдаги Метрополитан Опера, Лондон Қироллик опера театри шулар қаторида.

Хосе Каррерас кўплаб, дунёга машҳур дирижёрлар билан ҳамкорлик қилган, улар орасида Герберт фон Караян, Клаудио Аббадо, Риккардо Мути, Лорин Маазел, Риккардо Шайли, Колин Дэвис, Жузеппе Синополи, Жеймс Левин, Карло Мария Жулини, Леонард Бернштейн ва Зубин Мета мавжуд.

Каррераснинг рэпертуаридан 60 дан ортиқ опералар опералар ўрин олган. Улар орасида энг машҳурлари — «Богема», «Дон Карло», «Кармен», «Ла Forza дел Destino» ва ҳакозо.

Унинг ижро услуби ҳар бир одамга тушунарли, маҳорати ва жозибаси эса — такрорланмас. Бироқ испаниялик хонанда фақатгина бу билан танилмаган. Бутун дунёни ҳайратга солган жиҳатлардан бири — Каррераснинг рэпертуари бароккодан замонавий мусиқагача бўлган 600 дан ортиқ турли услубларни ўз ичига қамраб олган.

Ҳар иккала концерт чипталарининг бир қисми 11 декабрь, душанба кунидан эътиборан «Истиқлол» санъат саройининг кассаларида сотувга чиқади. Бу ҳақда концерт ташкилотчилари «UZ24»га маълум қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Абуасил
    11 декабр 2017, 19:54

    Бу тадбирни жаноб Усмоновга боғлаш тўғримикан? Ахир билетлар сотилади-ку ёки текин бериладими, ёхуд болалар уйи тарбияланувчиларига ҳамда қариялар уйидагиларга текин белит бериладими, шунингдек ногиронларга имтиёз борми?
    Бу бизнесменнинг бизнеси: пул тиккан, билет сотилгач пулини ортиғи билан чиқариб олади.
    Лекин дунё бизни таниши учун бу ҳам керак - таниқли хонандалар, таниқли олимлар келишининг фойдали томони ҳам бўлади. Фақат шу валюта чиқиб кетгани ёмон-да ...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *