"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади
19 декабр 2014, 16:00 5144 кўрилди

alt

Шу йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган қарорга мувофиқ, 2015 йил бошидан “Машъал” радиоканали ихтиёридаги ходимлари билан янги ташкил этиладиган “Маҳалла” телеканали таркибига ўтказилади.

Uff.uz сайти ёзишича, "Машъал" радиоканали орқали спорт хабарлари бериб борилади. Хусусан, Олий лига ўйинларидан онлайн-репортажлар тайёрланиб, "Арена" дастури орқали спорт ишқибозлари билан бевосита мулоқотлар уюштирилган. Ҳозирча радиоканалнинг келажакдаги фаолиятида спорт йўналишининг ўрни қандай бўлиши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" радиоканали FM 107.8 тўлқини орқали эфирга узатилади.

Фото: infocom.uz

Шархлар
Мехмон
  25 март 2018, 19:27
Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Реклама