Манзуранинг отаси, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев вафот этди

июл 09 / 2018

alt

8 июль куни хонанда Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Манзуранинг ҳамкасблари Instagram'да хабар қолдиришган.

Муборак Йўлдошев “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга ёрқин декорациялар яратди, кўп йиллар давомида талабаларга тасвирий санъатдан сабоқ берди.

У 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвони билан мукофотланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *