Маданият вазири музейлар, театрларга кириш чипталари нархини оширишни таклиф этди

янв 25 / 2018

alt

Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев журналистлар билан ўтган матбуот анжуманида республикамиздаги маданият муассасаларига кириш чипталарининг нархини ошириш таклифини билдирди.  

"Музей, театр, умуман маданий-маърифий муассасаларимизнинг чипталари сувдек текин. Мен шу чипта нархларини кўтармоқчиман.

Яқинда Жиззахга бордим, бир музейга кириб, "чипта қанча?" деб сўрадим. "Икки минг сўм" деб жавоб беришди. Санъатнинг баҳоси икки минг сўмми? Яхши нарса қиммат бўлиши керак", деди вазир.

Маданият вазири "томошабинларимиз нега чет элдан келган хонанданинг концертига  400-500 долларга чипта сотиб олиб киришадию, ўзимизнинг 30 минглик спектаклга киришмайди?", дея саволни ўртага ташлади.

  • Мехмон
    30 янвuary 2018, 17:38

    Менинг фикримча фақатгина катта ёшлиларга нархини ошириш керак шунда тўғри бўлади. Масалан мактаблардан, колледжлардан болаларни музейларга олиб боришганда ўқитувчиси тўламайдику. 16 ёшдан катталарга 20 000 сўмдан, чет эл фуқароларига яъни туристларга 5 $ (доллар) қилиб белгиланса мақсадга мувофиқ бўлади.

  • Мехмон
    26 янвuary 2018, 17:54

    турисларга оширсин нархни узимизникигамас билет нархи ошса келажак болари нимани куради кайтанга арзон тургани яхшимасми ота оналарам кийналмасди шунда

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *