Кунсткамера музейида Ўзбекистон коллекцияси экспозициялари учун инновация!
01 июн 2018, 13:57 868 кўрилди

alt

Бугун глобаллашув шароити остида инсоният замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга ўтди. Ҳаётимизни уларсиз тасаввур этиб бўлмай қолди. 

Мана бу видео тасвир ҳам кишини ҳайратлантиради. Қачон бизнинг музейлар ҳам замонавийликка мослашади? Ахир, механик босма машиналарда ёзилган сариқ қоғозчаларга термулиш даври ўтиб кетмадими?

Қаранг, кўринг, Кунсткамерада Ўзбекистон коллекцияси экспозициялари учун нималарни тайёрлаб қўйишган!

Бу нарса тўлдирилган реаллик деб аталади. Планшетни экспонатга йўналтирсангиз, экранда у ҳақдаги маълумотлар тўлиқ пайдо бўлади.  

Жуда тез фурсатда ушбу янгиликни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган «Ўзбекистон маданий мероси-халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» Иккинчи халқаро конгресси иштирокчилари кузатишлари мумкин бўлади. 

Шархлар
Реклама