Концерт: Владимир Спиваков Тошкентда

апр 29 / 2017

alt

Пойтахтимиздаги Форумлар саройида Владимир Спиваков бошчилигидаги  Россия Миллий филармоник оркестрининг концерти бўлиб ўтди. Унда Москванинг етакчи опера театрлари хонандалари Анна Аглатова ҳамда Василий Ладюк куйлади, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов меҳмон бўлди.
Мазкур концерт Ўзбекистон ва Россия ҳукуматларининг маданий-гуманитар соҳадаги Ҳамкорлик дастури доирасида ташкил этилди.

Концерт давомида опера хонандалари Миллий симфоник оркестр жўрлигида опера санъатининг шедевр асарларини ижро этишди.

“Мен яна бир бор Ўзбекистонга келганимдан бахтиёрман, чунки бу заминда қалбимнинг бир бўлаги, кўплаб хотираларим мавжуд. Онам ўзбек халқи Улуғ Ватан уруши йилларида ўзга юрт одамларини қандай қабул қилганликларини сўзлаб берардилар, бу ерда Анна Ахматова яшаган, Петербург консерваторияси бўлган. Биз ўзбек тингловчилари билан яна учрашиш умидида келганмиз”, деди Владимир Спиваков журналистлар билан учрашувида.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Матн: Uzlife
Фото: Sherzod Ikramutdinov

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *