"Кавказ асираси"даги Шурик энди Тошкентда

июн 20 / 2018
 
Актёр ва режиссёр Санжар Шодиев машҳур Шурик ва Нина ҳикоясини ўзбекча талқинда суратга олишга киришди. Бу ҳақда My Day нашри хабар тарқатди.
 
Манба берган хабарга кўра, Леонид Гайдайнинг «Кавказ асираси» фильмининг ўзбекча номи «Шурик Тошкентда» деб номланган. 
 
Фильмда Нина ролида таниқли актриса Зарина Низомиддинова, Никулин ролида Ботир Имомхўжаев намоён бўлади. Лекин ҳозирча Шурик ролини қайси актёр ўйнагани ҳақида маълумот берилмаган. Суратларга, эътибор қилсак, бош қаҳрамон ижрочиси дебютантга ўхшамоқда.
 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *