"Истиқлол" санъат саройидаги қиш ва баҳорнинг энг қиммат концерт дастурлари рейтинги эълон қилинди

фев 13 / 2018

alt

Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида концертлар мавсуми давом этмоқда. "Дарё" нашри санъат саройи кассаларидаги чипталарнинг нархлари асосида энг қиммат концертлар рейтингини тузди.

8-ўрин. Шукрулло Исроилов концерт дастури

Қизиқчи Шукрулло Исроилов 27—29 апрель кунлари ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Дастурнинг энг арзон чиптаси 10 минг сўм, энг қиммати эса 100 минг сўм қилиб белгиланган.

7-ўрин. «Ҳандалак» гуруҳи, Зулайҳо Бойхонова, Дилдора Ниёзова, Ғуломжон Ёқубовларнинг концерт дастурлари

24—25 февралда «Ҳандалак» гуруҳининг концерт дастури бўлиб ўтади. Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг концерт дастури 1— 2 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг концерт дастури эса 7—8 март кунлари бўлиб ўтади. Дилдора Ниёзованинг концерт дастури 25—26 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур концерт дастурларининг  энг арзон чиптаси 15 минг сўм, энг қиммати эса 100 минг сўм қилиб белгиланган.

6-ўрин. «Шарқ» гуруҳи, Бунёдбек Саидов ҳамда Женисбек Пиязовнинг концерт дастурлари

«Шарқ» гуруҳи 13 апрель куни ўзининг яккахон дастурини тақдим этади. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовнинг дастури 21 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Хонанда Бунёдбек Саидовнинг концерт дастури 17—18 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ушбу дастурларнинг энг арзон кириш чиптаси 10 минг сўм, энг қиммати эса 120 минг сўм қилиб белгиланган.

5-ўрин. Хонанда Алишер Файз концерти

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг 9—13 май кунлари бўладиган концерт дастурига кириш нархи 10 минг сўмдан бошланиб, 150 минг сўмгача етади.

4-ўрин. Хонанда Шоҳруҳхон концерти

Хонанда Шоҳруҳхоннинг концерти 9—13 февраль кунлари бўлиб ўтмоқда. Чипталар нархи — энг арзони 15 минг сўм, қиммати — 150 минг.

3-ўрин. Хонанда Райҳон ҳамда «Ризанова 2018» гала концерти

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерт дастури 19—23 февраль кунлари бўлиб ўтади. «Ризанова 2018»  гала концерти эса 15—16 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур дастурларнинг чипта нархи қуйидагича — энг арзон чипта 20 минг сўм, энг қиммат чипта эса 180 минг сўм.

2-ўрин. Юлдуз Усмонованинг концерт дастури

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 10—24 март кунлари бўлиб ўтадиган дастурининг энг арзон чиптаси 25 минг сўмдан, энг қиммати эса 250 минг сўмдан сотилмоқда.

1-ўрин. Григорий Лепс концерти

Григорий Лепс фақат бир кун — 27 февралда концерт беради. Концертга энг арзон чипта — 120 минг сўм, энг қиммати эса 2 миллион сўм.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *