Имом Бухорий ҳақида фильм суратга олиниши ростми ёки... "Ўзбеккино" аниқлик киритди
15 янвuary 2018, 18:20 1121 кўрилди

alt

Интернетдаги айрим сайтларда Имом Бухорий ҳақида фильмни суратга олиш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати ушбу хабарга тузатиш киритди.

“Ўзбеккино” МА томонидан халқимизнинг бой ва қадимий тарихи, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳамда бугунги замондошларимиз ҳаётини акс эттиришга бағишланган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланган.

Агентликнинг яқин 3 йиллик режасига мувофиқ, Имом Бухорий, Имом Термизий, Термизийлар сулоласи, Имом Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби мутафаккир ва азиз-авлиёлар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби давлат арбоблари, шоир  ва адиблар, Ибрат, Абдулла Авлоний ва Чўлпон каби маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида бадиий, бадиий-публицистик киноасарларни яратиш белгилаб олинган.

Ҳозирда ушбу фильмлар, шу жумладан Имом Бухорий фильми учун ёзилган адабий сценарийлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Якунда айнан қайси муаллифлар сценарийлари асосида фильмлар суратга олиниши ва улар қайси ижодкорларга ишониб топширилиши фақатгина агентлик Бадиий кенгаши кўригидан сўнг маълум бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Шундай экан, Имом Бухорий ҳақидаги фильмнинг муаллифи ва режиссёри ҳақида ҳозирданоқ хулоса чиқаришга шошилмасликни тавсия қиламиз", дейилади агентлик хабарида.

Шархлар
Muzaffar
  15 янвuary 2018, 21:02
Ассалому алайкум. Шундай хайрли ишларга, яъни халкимиз орасида севиб хозиргача кайта кайта куришга яроклик фильмларни яратишга бел боглаган ижодкорларга минг рахмат дейман. Албатта адабиëт укиш жуда яхши. Лекин бир хилги инсонларни мутоала килишга мажбурлаш бу умуман нотугри йулдир. Энг самаралиги бу экранизация килиш, шу йул билан кизиктириш. Бир мисолга "Шум бола", "Махаллада дув дув гап", фильмларидир. Бир тилагим шуки, янги фильмларда хиндистондагидай уша-уша хар дастурларда, фильмларни эгаллаган актëрлар эмас, балки, янги иктидорли актëрлар иштирок этишса, бачкана мимикаларсиз, юкори савиялик фильм яратилишини тилаб коламиз. Мадомики, бизнинг халкимиз хеч качон самимийлиги йукотилган, саëз ва иктидорсиз санъатга куникмаган.
Реклама