"Ўзбеккино" Хива хонлиги бош вазирининг сирли ўлими ҳақида фильм суратга олмоқда

янв 22 / 2018

alt

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан Хива хонлигининг бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилади.

Ўз даврининг тараққийпарвар, ҳалқпарвар давлат ва жамоат арбобларидан бири бўлган Исломхўжа 17 ёшидан хонликнинг савдо ва саноат марказларидан бири ҳисобланмиш Хазорасп беклигига хокимлик қилган, 26 ёшида Хива хонлигининг бош вазири этиб тайинланган. 

Валиахд Асфандиёр тўранинг ҳукмронлиги даврида Исломхўжа хонликнинг барча муҳим ва масъулиятли вазифаларини ўз зиммасига олиб, кўплаб иншоотлар қурдирган. Қатор соҳаларда ислоҳотлар олиб борган. Бироқ хонликнинг энг юқори амалдори, буюк ислоҳотчи Исломхўжа сирли равишда ўлдирилиб, ҳатто қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари босди-босди қилинган.

“Исломхўжа” номли бадиий-публицистик фильмда бош вазирнинг сирли ўлими тафсилотларини ўрганишга бел боғлаган тадқиқодчи-тарихчи олим орадан бир аср ўтганига қарамай, мавжуд ҳужжатларга асосланиб, асл айбдорлар қиёфасини очишга ҳаракат қилади.

Фильм сценарий муаллифи — Жўрабек Рўзметов, режиссёр — Жаҳонгир Аҳмедов.

Сценарийни ёзиш жараёнида ижодий гуруҳ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, буюк аждодимизнинг Россия билан боғлиқ фаолиятини ўрганиб қайтди. 

Исломхўжа образини таниқли актёр Улуғбек Қодиров ижро этиши кутилмоқда. Шунингдек, айни кунларда фильмда рол ўйнаши мумкин бўлган актёрлар жамоаси ҳам саралаб олинмоқда. 

Фото

I-Uzoqov.jpg

photo_2018-01-20_13-00-58.jpg

photo_2018-01-20_13-00-36.jpg

photo_2018-01-20_13-01-09.jpg

photo_2018-01-20_13-01-23.jpg

photo_2018-01-21_11-07-29-680x510.jpg

photo_2018-01-21_11-08-59-680x511.jpg

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *