Ўзбекистоннинг биринчи дирижёр аёли Дилбар Абдураҳмонова вафот этди
20 март 2018, 22:34 1547 кўрилди

alt

20 март куни Ўзбекистоннинг биринчи дирижёр аёли Дилбар Абдураҳмонова вафот этди. Бу ҳақда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

Дилбар Абдураҳмонова 1936 йил 1 май куни туғилган. 1955 йили консерваторияга ўқишга кирган. 1960 йиллардан бошлаб катта фаолияти бошланган.

1977 йили Дилбар Абдураҳмонова СССР халқ артисти унвонига эга бўлган.

Ўз ижоди давомида Дилбар Абдураҳмонова 64 та операли ва балет спектаклларини қўйган. Кўплаб мукофотлар қаторида у учта медаль ва учта орденга сазовор бўлган. Греция фалсафа академияси 2016 йили уни «XXI аср Ер фуқароси» унвони билан тақдирлаган.

 

Шархлар
Реклама