Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси олиб қўйилди

июн 27 / 2018

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати расмий билдириш берди.  

"Лицензиат Улуғбек Рахматуллаев билан тузилган лицензия битими талаб ва шартлари бузилганлиги, сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2018 йил 27 июндан тугатилганлиги билдирамиз" – дейилади хабарда.

“Ўзбекконцерт” аввалроқ Сардор Раҳимхон, Асилбек Нигматов, Феруза Жуманиёзова, Тоҳир Усмоновларнинг лицензиясини олиб қўйганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *