Ўзбекистонда энг талабгир хонандалар қанча гонорар олади?

окт 23 / 2017

Ўзбекистонда энг талабгир ижрочилар битта тадбир (тўйлар, туғилган кунлар, оқшомлар ва бошқа тантаналар)дан қанча гонорар олади? "Kommersant" сайти ушбу саволга жавоб топди.

Сайтнинг ёзишича, энг талабгир ижрочилар сирасига Шаҳзода, Райҳон, Шоҳруҳхон, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, “Шаҳзод” гуруҳи, Зиёдани киритиш мумкин. Улар кунига тўрт-саккиз тадбирда қатнашади. Гонорар ижро этиладиган қўшиқлар миқдорига боғлиқ. Бир тоифа артистлар борки, улар фақат тантаналарда қўшиқ куйлайдилар. ТВда чиқмайдилар, клип олмайдилар. Уларнинг ставкалари 1 млндан 3 млн сўмгача бўлади.

Юлдуз Усмонова

alt

Кўп йиллик танаффусдан кейин яна телевизор экранларига қайтган бу хонанданинг тўйда чиқиши 12,8 млн сўмдан бошланади.

DJ Piligrim

alt

Ушбу ном билан машҳур Илҳом Йўлчиев ўз оригинал услубига эга бўлиб, бир қанча жанрларни бир йўлда жамлаган. DJ Piligrim Ўзбекистонда клуб маданияти шаклланишига кучли таъсир кўрсатган, у ўзбек тилидаги илк клуб қўшиғининг муаллифидир. Унинг тантаналарга чиқиш нархи  10 млн сўмдан бошланади.

Фарруҳ Зокиров

alt

Донгдор хонанда ва бастакор, “Ялла” гуруҳи асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти – у ҳақда узоқ сўзлаш мумкин, аммо куйлашни бошлагач, барчамиз уни мэтр ва ўзбек эстрадаси афсонаси, дея атаймиз. “Ўзбекистон халқ артистлари клуби”га раҳбарлик қилиши санъаткор мухлисларини қувонтирди. “Ялла” ансамблининг ҳар бир қўшиғи мусиқа оламининг ганжинаси саналади. Улар аллақачон мумтозик касб этган. Чойхоначи, чойингдан қуй, биз эса жонли ижродаги қўшиқлар тинглаймиз. Фарруҳ Зокиров ижросидаги “Чойхона” 9,6 млн сўмга меҳмонингиз бўлади.

Озодбек Назарбеков

alt

Миллий эстрада фахри. Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, у нафақат ўзининг мусиқий жасорати, балки, эндиликда, мамлакат ижод аҳлини қўллаб-қувватлаши билан ҳам машҳур. Ҳозирда Ўзбекистон маданият вазири ўринбосаридир. Хонанда гонорари — бир оқшом учун камида 9 млн сўм.

Лола Йўлдошева

alt

Хонанда, актриса. Санъаткорни тинглаш сизга тахминан 6,5 млн сўмга тушади.

Шаҳзода

alt

Шарқона тимсол билан мухлислар қалбини забт этган санъаткорнинг чиқиши 5,1 млн сўм ва ундан юқори.

Райҳон

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзининг шоу- концертлари билан машҳур. Хонанданинг битта тадбирга чиқиш учун гонорари 5,1 млн сўмдан бошланади.

Улуғбек Раҳматуллаев

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, унинг қўшиқлари миллий хит-парадларнинг юқори ўринларини эгаллаб келади. Санъаткорнинг гонорари унинг бандлигига қараб ўзгариб туради. Ўртача олганда, битта чиқиш камида 4 млн сўм бўлади.

Рўйхатни яна давом эттириш мумкин, чунки гонорарларда қатъий чегараланиш йўқ. Кўпгина санъаткорлар, халқ талаби ва имкониятидан келиб чиқиб, камроқ пулга кўпроқ жойга боришни афзал биладилар.

ҚЎШИМЧА:

Концертлар, гастролларни кўпчилик сердаромад иш ҳисобласа-да, бугунга келиб концертдан даромад оладиган ижрочилар бармоқ билан санарли бўлиб қолган.

“Истиқлол” концерт залининг ижараси бир кунга 12–14 млн сўм туради. Бунга қўшимча равишда мусиқачиларга, режиссёр, декорациялар, саҳна монитори, овоз режиссёри ва ҳоказоларга харажатлар мавжуд. Ҳаммасини чиқариб ташласангиз, фойда деярли ноль бўлади. Концертга тайёргарлик қарийб саккиз ой вақт олади. Ҳар бир соҳа – маркетинг, ижодий қисм, безатиш алоҳида эътибор талаб қилади. Шу сабабли концертни даромад манбаи дейиш қийин, кўпроқ бу пиар учун керак.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    05 декабр 2017, 09:58

    Халол мехнат қилган одам умрида бундай артистларни олиб келиб тўй қила олмайди.Буларнинг хаммасини солиққа тортиш керак

  • Мехмон
    28 октябр 2017, 11:46

    оддий одам бу санъаткорларни олиб келиб тўй қилолмас экан афсус

  • Мехмон
    24 октябр 2017, 09:20

    гапингизга 100% кушиламан

  • Мехмон
    24 октябр 2017, 07:55

    гонорар маълум экан нега соликга тортилмайди хамма ишлаб маблаг топиб солик тулаши керак

  • Мехмон
    24 октябр 2017, 07:53

    хаммасини соликга тортиш керак

  • наби
    23 октябр 2017, 18:43

    Хаммага салом агарда курсатилган гонорар микдорлари эски банк курсида курсатилган булса хакикатга якинрок аммо халкни алдаш керак эмас

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *