Ўзбекистонда 7 та янги музей очилади, 33 таси ёпилади
18 декабр 2017, 23:46 1294 кўрилди

alt

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Дастур мамлакатнинг барча ҳудудларидаги музейларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш режаларини ўз ичига олади.

Ҳужжатга мувофиқ, миллий ва хорижий тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда экспонатлар хавфсизлиги ва сақланишини яхшилаш, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва имконияти чекланган шахсларнинг музейларга ташрифи учун шароитларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилади.

Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилиб, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги музей-қўриқхоналар фаолият яхшиланади.

2018—2019 йилларда барча шаҳар ва туманлардаги маданият ва истироҳат марказларида ҳудудлар тарихи, маданияти, табиати ва одамлари ҳаёти ҳақида сўзловчи кўргазма-экспозициялар очилади.

7 та янги музей очилиб, 21 таси қайта ташкил этилади ва 33 та музей ёпилади (рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин).

Дастурни амалга ошириш учун 572,354 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  22 декабр 2017, 19:19
Жуда тугри булибди. Коракалпогистон Республикасидаги барча музейларни яхшилаш керак. Нукус шахридаги И.В.Савицкий музейини назарга олсак, Ушбу музей УМУМАН назрдан четта колган парвариш йук. Утирган КР Маданият Вазири ва музей директори факатгина шахсий манфатларини кузлашиб асосий вазифасини умуман бажармай куйишди. МИНГ АФСУС Коракалпогистон Республикаси Маданият сохаси билан хэчкимнинг иши йук. Ривожланиш йук.
Мехмон
  21 декабр 2017, 19:24
Жуда улуг иш булибди. Халк учун очикликдаги музейлар, замонавий илмий асосда ташкил этилган музей-курикхоналар жойларнинг туристик салохиятини хам оширади.
Реклама