Ўзбекистон олимлари Санкт-Петербургдаги Бухоро амири масжидини қурилганидан 100 йил ўтиб кўришади

мая 31 / 2018

alt

“Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресс доирасида ўзбек олимлардан иборат делегация Санкт-Петербургдаги жоме масжидига ташриф буюришади. Бу ҳақда Конгресс ташкилотчилари хабар берди.

Ушбу ташрифнинг муқаддас Рамазон ойига тўғри келиши унинг аҳамиятлилик даражасини яна ҳам оширади.

1910 йилда қад ростлаган ушбу иншоот Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ҳомийлигида барпо этилган. Унинг лойиҳасини яратишда Амир Темур даврида қурилган бинолардан, жумладан, Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасидан илҳомланилган.  2008 йилгача  мазкур жоме масжиди Санкт-Петербургда ягона ҳисобланган. Бугунги кунга келиб унинг шарқона услубда қад кўтарган миноралари ва мовий гумбазлари, худди юз йиллар аввалгидек,  шаҳар меъморчилигининг ажралмас қисми сифатида қадрланади. Конгресс қатнашчилари масжид деворларидаги мукаммал безакларни ва коллеграфик ёзувларни ўз кўзлари билан кўришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” иккинчи халқаро конгресси шу йилнинг 6-8 июнь кунлари Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциайияси ва нефт соҳасида  хизмат курсатувчи “Eriell Group”  компанияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *