Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов вафот этди

июн 26 / 2018

alt

Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов бугун, 26 июнь куни 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда киношунос Шоира Рауфбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Театр ва кино актёри Ҳусан Шарипов 1937 йилда 27 июлда Тошкентда туғилган. 1963 йилда  А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факултетини тугатган.

Ҳусан Шарипов Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали доама театридаги ўттиз йиллик фаолияти давомида элликка яқин турли ҳарактердаги ранг-баранг образлар яратди. “Муқимий спектаклидаги Асатулло, “Ҳотинимнинг эри” комедиясидаги Пўлат, “Ўжарлар”даги Тоживой”,  “Жон қизлар” даги Ҳазан, “Ҳонума хонум” даги Акоп, “Лақма” мусиқали драмасидаги Ҳусниддин, “Ака - ука совичилар” Абдулла каби образлар Ҳ. Шарипов ижодининг маҳсулидир. 

“Суюнчи” даги Шермат, “Майсаранинг иши” ҳожи Аълам, “Водийллик келин” даги Ҳусан ака, “Марҳумнинг ҳурмати” –даги Афтобаза директори , “Келинлар қўзғолони” даги Ҳусан, “Бувимни қайтаринг” даги Илҳом ва бошқа комик образлар актёр ижодида муҳим ўрин тутади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *