Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермайди
22 декабр 2016, 21:24 14136 кўрилди

alt

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилги мавсумда концерт бермайди. Бу ҳақда хонанданинг матбуот котиби “Дарё”га маълум қилган.

 «Озодбек Назарбеков чиндан ҳам 2017 йилда концерт дастури бермайди, бу борада танаффус қилади. Назарбеков сўнгги йилларда тақдим этган концертларининг барчасида юз фоиз жонли ижрода куйлади, кучли босим билан меҳнат қилди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатди, унда ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан толиқишлар бўлди», — деган қўшиқчининг матбуот котиби.

Таъкидланишича, Озодбек Назарбеков концерт беришдан танаффус қилган бўлса-да, ижод қилишдан тўхтамаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  23 декабр 2016, 11:24
Нима эмиш? Жонли ижро? Оз булса хам уялиш керак бундай сузларни оммага айтишдан олдин!!!
Мехмон
  23 декабр 2016, 07:55
яхши
Калампир
  23 декабр 2016, 06:58
Озод хеч качон жонли ижрода куйламаган ва куйлолмайди, балки бу шархим чикмас бу хонандада жонли ижрода куйлашга на ижод на талант бор, хар йили 15 кунлаб концерт бериши кузи оч пул учун жудда манманлаган хонандалар бор катта сахна олдига келиб боши ерга теккунча таъзим килади охрги вактлар бунда хатто бош эгиб куйиш хам кузатилмади. Икки йил олдинги 15 кунлик концертида узи фонограмма этиб туриб нима дейди сахнага караб чарчаб кетдим толикдим. Шу халк сани фонограмма эштиш учун хам пул тулаб келиб утирибди улвор шу гапни гапирганча. КАЛАМПИР
Реклама