Ўзбек киноижодкорлари АҚШда

сен 28 / 2018

– Ўзбеккино” миллий агентлиги ташаббуси билан бир гуруҳ ўзбек киноижодкорлари АҚШнинг кино соҳасидаги илғор ютуқларини ўрганиш мақсадида ижодий сафар билан Калифорния штатига ташриф буюришди

– Ижодкорлар гуруҳи Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги  “The Los-Angeles film school” мактабида маҳорат сабоқларини олиб боришмоқда

– Киноижодкорларнинг ижодий сафари 5 октябрга қадар давом этади

alt

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ташаббуси билан бир гуруҳ ўзбек киноижодкорлари АҚШнинг кино соҳасидаги илғор ютуқларини ўрганиш мақсадида ижодий сафар билан Калифорния штатига ташриф буюришди.

Ижодкорлар гуруҳи Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги  “The Los-Angeles film school” мактабида маҳорат сабоқларини олиб боришмоқда. Сафарда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлиги халқаро алоқалар хизмати раҳбари Ғолиб Неъматов иштирок этмоқда.

“Биз Америка қўшма штатлари Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги  “The Los-Angeles film school” мактабида бўлдик. Бу ерда бакалавр даражаси берилар экан. Профессор, ўқитувчилар, талабалар билан суҳбат олиб бордик.

Бу мактабда таълим асосан уч йиллик бўлиб, тўртта йўналишда бакалаврлик даражасини тайёрлар экан. Аниматорлик, режиссёрлик, операторлик, продюсерлик фаолиятига қаратилган таълим дастурлари билан танишдик. Келажакда мазкур мактабда ўзбекистонлик киноижодкорлар таълим олишлари бўйича шарт-шароитларни ўрганишга ҳаракат қилдик. Ўзаро келишувларга эришдик”, дейди режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов.

Киноижодкорларнинг ижодий сафари 5 октябрга қадар давом этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *